«Chilonzor buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига !
«Chilonzor buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув Кенгаши 2022 йил 4 апрел куни соат 11.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156А-уй. Эл.почта манзили: chilonzorbuyum@mail.ru
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2022 йил 10 март ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2022 йил 29 март ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3.Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
4. Жамиятнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
5. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари;
6. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
7. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш;
8. Жамиятнинг 2022 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;
9. Жамият директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш;
10. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш;
11. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш;
12. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
13. Жамиятнинг 2022 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш;
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 4 апрел соат 10-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 287-91-01, (71) 287-80-75